Украиналик футболчи топ-5 чемпионатларида энг зўр деб топилди
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) Европанинг кучли бешлик чемпионатларида март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский индивидуал ҳаракатлари ва жамоасининг ўйинига қўшган ҳиссаси инобатга олган ҳолда ҳисобланадиган махсус формула ёрдамида 100 баллик имкониятдан 99 балл тўплади. 27 ёшли украиналик футболчи ўтган ой А Сериянинг 3 та баҳсида ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Бу борада кучли бешликдан Мейсон Гринвуд (96 очко, "Манчестер Юнайтед"), Алиссон Бекер (95, "Ливерпуль"), Давид Оспина (95, "Наполи") ва Гильерме Марипан (94,7, "Монако") жой олди.
“Аталанта” Малиновскийни 2019 йилнинг ёзида “Генк”дан 13,7 млн еврога сотиб олган эди.
Фикрлар