Украиналиклар хайрли ишга қўл урди
Мудрик трансферидан тушган пулнинг маълум қисми хайрияга сарф қилинади.
Донецкнинг "Шахтёр" клуби президенти Михаил Мудрик трансфери учун "Челси"дан олган тўловнинг 25 фоизини ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига хайрия қилди. Тахминан 25 миллион евро хайрия сифатида сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Мудрик 100 миллион евро евазига "аристократлар" сафига ўтди. 22 ёшли футболчи лондонликлар билан 7 йиллик шартнома имзолади.
Фикрлар