Улар 16 йил аввал майдонда биринчи марта учрашган

Хорватия терма жамоаси футболчиси Лука Модрич Аргентинага қарши ўйиндан олдин Месси ҳақда гапирди.

"Албатта, Месси ажойиб футболчи. Уни тўхтатиш биз учун қийин бўлади. Лекин биз тайёрмиз ва боримизни берамиз.

Умид қиламанки, бу финалга чиқишимиз учун етарли бўлади", - хорватлар сардори.

Эҳтимол, Қатардаги мундиал иккаласи учун ҳам Жаҳон чемпионати "тож"ини боши узра кўтариш учун охирги имкониятдир. Негаки, кейинги мусобақада Модрич 40 га, Лео эса 39 ёшга тўлган бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!