Улар “Манчестер Юнайтед” билан хайрлашишга тайёр

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник клуб қишки трансферлар вақтида бир неча футболчиларнинг кетиши бўйича улар билан музокара ўтказаётганини тан олди.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда жамоа ичида ўзига берилаётган ўйин амалиётидан норози бўлаётган ўйинчилар тобора кўпайиб бормоқда.

Хусусан, дарвозабон Дин Хендерсон, ҳимоячи Эрик Байи, плеймейкер Донни ван де Бек, ярим ҳимоячи Жесси Лингард ва ҳужумчи Антони Марсьяль жамоадаги аҳволидан қониқмаяпти ва келажагини “Манчестер Юнайтед” билан боғламоқчи эмас.

Рангник бу масалани ҳал қилишни клуб мутасаддиларига қўйиб берган ва январда бир неча футболчи кетишига тайёр эканини билдирмоқда.

- Нима бўлишини мен билмайман. Билганим, айрим ўйинчилар кетмоқчи бўляпти. Бошқа клублар билан музокаралар ўтказиляпти, лекин мен уларга аралашганим йўқ. Менимча, ҳаммаси ҳал бўлганидан кейин менга хабар беришса керак, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!