Улар Одил Аҳмедовни қўмсаяпти!

“Анжи” клуби президенти Осман Кадиев хорижлик журналистларга берган интервьюсида клуб тарихидаги энг кучли таркиб ва юлдуз футболчилар тўп сурган даврни қўмсаб, алоҳида тилга олди.

- 1991 йилда ташкил этилган “Анжи” ҳаваскорлар жамоаси даражасидан гранд клуб мавқеигача кўтарила олган. Икки марта Россия кубоги финалида ўйнадик ва бир марта чемпионатда совриндор бўлдик.

Шарқий Европа клубларида орасида жаҳон чемпиони Роберто Карлос биринчи бўлиб “Анжи”да ўйнади. Жамоамиз либосида жаҳон футболи юлдузлари - Самюэль Это’О, Жоао Карлос, Кристофер Самба, Виллиан, Одил Аҳмедов, Юрий Жирков, Муборак Буссуфа, Лассана Диарра, Александр Кокорин каби маҳоратли ўйинчилар тўп сурди.

Клубимиз Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасида ўз мухлисларига эга эди, - деди Осман Кадиев.

Одил Аҳмедов 2011-2014 йиллар давомида “Анжи” сафида 86 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига учта тўп киритган. Жамоа таркибида Россия кубоги финалчиси ва премьер-лиганинг бронза медали совриндори бўлган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!