"Уларда футбол маданияти йўқ". Собиқ футболчи "Интер" раҳбариятини кескин танқид қилди
"Интер" клуби афсонаси Луис Суарес клубнинг ҳозирги рахбариятини танқид қилди.
"Ҳозирги Хитой "Интер"ида мен узоқ йиллардан буён ишлаётган ходимлардан бошқа ҳеч кимни билмайман. У ерда кимдир менинг "Интер"да тўққиз йил ўйнаганим ва икки марта еврокубокда ғолиб бўлганим билан эмас, балки мени мураббий сифатида ёллаган Aнжело Мораттининг ўғли Массимо билан 15 йилдан ортиқ бирга ишлаганимни ҳам биладими, билмайман.
Ушбу жаноблар клубни яна буюк қилиш учун эмас, балки бизнес қилиш учун сотиб олдилар. Уларни бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. Уларда футбол маданияти йўқ, футболни билишмайди, фақат пул.
Лукаку ва Лаутаро жуда осон гол уради, аммо ярим ҳимояда "Интер"га етакчи этишмаяпти. Уларга ўйинни бошқариш учун кимдир керак", - деди Суарес.
Суарес 1961 йил "Барселона"дан миланликлар сафига кўчиб ўтган ва "нерадзуррилар" сафида 329 та ўйинда майдонга тушиб, 55 та гол киритган.
Фикрлар