Уларнинг маоши 70 фоизга қисқартирилди
Каталониянинг "Эспаньол" клуби футболчилари, мураббийлари ва раҳбарияти ходимларининг маоши Испания Ла Лигаси тўхтатилгани боис 70 фоизга қисқартирилгани эълон қилди.
"Барча ходимлар бу ҳақда огоҳлантирилди. Улар вазиятни тушуниб туришибди ва буни тўғри қабул қилишди. Шу боис клуб барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдиради", - дейилади "Эспаньол" расмий сайтида чиққан расмий хабарда.
Илгарироқ, ФИФА раҳбарияти Европа клублари ассоциацияси (ECА) ва Халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси уюшмаси (FIFPro) вакиллари билан учрашиб, футболчилардан коронавирус пандемияси боис юзага келган вазият ўнгланмагунича ойлик маошларининг тенг ярмига қадар камайтиришни сўраган эди.
Фикрлар