“Ульсан Хёндэ” - “Шанхай СИПГ” 1:0 (видео)
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ўйин тақдирини 66-дақиқада мезбонлар аъзоси Жуниор Негао томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Одил Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, "Шанхай СИПГ" илк турди Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар