Улуғбек Бақоев: 3 нафар футболчи билан келишиб бўлдик. Ҳужжат ишларини якунлаб олсак, улар жамоамизга қўшилади

Кеча Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. "Бухоро" "D" гуруҳи якунларига кўра "Турон"дан сўнг 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

IMG_4639

- Ўйин ҳақида.

- Умуман олганда ўйин қизиқарли ўтди, биринчи бўлимда 3-4 та яхши вазиятлар яратдик. Кейин иккинчи бўлимда ҳисобни очдик. Сал ўтиб гол ўтказиб юбордик. Минимум вазифа гуруҳдан чиқиш эди ва буни уддаладик.

- Бухоро жамоаси бир неча ўйиндан бери вазиятлардан фойдаланмаслик борасида оқсаб келмоқда. Бу камчиликни бартараф этишни иложи борми?

- "Шўртан" билан беллашувда ҳам гувоҳи бўлдингиз бир неча хавфли вазиятлар яратдик. Гоҳ тўсин, гоҳ ноаниқ зарбалар берилди. Энг муҳими голли вазиятлар яратиляпти. Жамоанинг ўйин суратида ижобий ўзгариш бор. Биз бу камчиликни тузатишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага таклиф этиладиган футболчиларни белгилаб олдингизми?

- Селекция ишларини аллақачон бошлаб юборганмиз. 3 нафар футболчи билан келишиб бўлдик. Ҳужжат ишларини якунлаб олсак бўлди, улар жамоамизга келиб қўшилади. Регламент бўйича 5 нафар ўйинчи олиш мумкин. Ундан ташқари 20 ёшгача бўлган иқтидорли футболчиларни ҳам жамоага таклиф қилишни кўзлаяпмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!