Улуғбек Бақоев: "Дуранг биз учун ёмон натижа"
Суперлиганинг 21-турида “Андижон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди. Мазкур учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Чемпионатимиз якунига етиб боряпти, турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда “Андижон”га ҳам,” Сўғдиёна”га ҳам очколар керак эди. Ўйин анча тартибли кечди, айрим вазиятларда ўхшади, яна айрим вазиятларда ўхшамади. Албатта, дуранг биз учун ёмон натижа. Лекин бу – футбол. Барибир шогирдларимга ғалаба учун охиригача курашганига раҳмат айтаман. “Андижон”га эса кейинги ўйинларда омад тилайман.
Жадвалда жиддий кураш кечяпти. Жамоалар ўринлар учун пойгада қатнашяпти. Бу жуда қизиқарли кечяпти. Мавсум якунига қадар клублар очколарни қўлга киритади ва бунинг акси ўлароқ, очко йўқотадилар. Лекин шуни аниқ айта оламанки, менинг жамоам охиригача курашади. “Сўғдиёна” мавсумни медал билан тугатишига умид қиламан.
Ҳасанов билан Норхоновнинг алмаштирилиши бу “Андижон”нинг ўйини билан боғлиқ. Шохрузда имкониятлар бўлди, аммо рақиб дарвозабони яхши ўйнади. Лекин бундай ўзгаришларни қўрқинчли жойи йўқ.
“Сўғдиёна” Осиё Чемпионлар лигаси учун 100 фоиз тайёр. Жамоада ҳаммаси юқори даражада. Биз аввал олдимизга қўйилган вазифани бажарайлик, қолганини кейин гаплашамиз, - дея фикрини якунлади Бақоев.
Фикрлар