Улуғбек Бақоев: "Насаф” аввалги турда “Пахтакор”ни енгган эди. Уларнинг қандай кучли жамоа эканини билардик"

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "бўрилар" устози Улуғбек Бақоевнинг фикрлари билан танишиб чиқинг: 

"Олдинги ўйиндан кейин тикланиш жараёни қийин кечмоқда. Футболчиларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан муаммолар бор эди. “Насаф” аввалги турда “Пахтакор”ни енгган эди. Уларнинг қандай кучли жамоа эканлигини билардик. Шогирдларимга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

Бугунги ўйинда ҳам футболчиларни жароҳати туфайли алмаштиришга мажбур бўлдик. Жасур Ҳасанов ва Виталий Денисов бугун ўйинни охиригача давом эттира олишмади", - деди жиззахликлар бош мураббийи.

 

Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bekzod Alikulov
10/10/2022 16:47
gala o'lik qariyalarni yig'vogansan komandaga, yiqilib yotvoluradi, bunaqa o'yin bilan natija qilaman desang yig'ishtir o'yinni