Улуғбек Бақоев: "Насаф" вазиятлардан унумли фойдаланди
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Мазкур учрашувда "аждарлар" 3:1 ҳисоби рақибдан устун келишди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Насаф" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Ишқибозларга ўйин ёқди. «Насаф»да ҳам, бизда ҳам яхши вазиятлар кўп бўлди. Лекин қаршиликлар бу вазиятлардан унумли фойдалана олишди ва шунинг эвазига бугун ғалаба қозонишди. Футболчиларимнинг ўйинларидан мамнунман улар ҳам яхши ўйин кўрсатишди", - деб айтиб ўтди Бақоев.
Фикрлар