Улуғбек Бақоев: Омад
Ads


Олий лига 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Бухоро" учрашуви якунлангандан сўнг “Бухоро” жамоаси устози Улуғбек Бақоев майдоннинг ўзида , мухбирлар билан ўйин ҳақидаги фикрларини бўлишди.

-Осон ўйиннинг ўзи бўлмайди. Албатта бу ўйин ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам осон бўлди дея олмасдим. Бугунги ўйинда омад, рақиб жамоага кулиб боқди. У ларни табриклайман. Йигитларимиз ёмон ўйнашмади улар шунчаки қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Йигитларимизга рахмат айтаман. Барчаси астойдил ҳаракат қилди. Бир гал ютиш.. бир гал ютказиш бу футболдаги табиий холат. Шунинг учун жамоамизни рухан қўллаб- қувватлаган ҳолда кейинги турга тайёргарликни бошлаймиз– дея фикрларини қисқача билдириб ўтди.

Минбар

Барча блоглар