Улуғбек Бақоев ўрнини янги мавсумда ким эгаллайди?
"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев расман "бўрилар" билан хайрлашган.
SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишча, Бақоев ўрнини янги мавсумдан "Қизилқум"нинг айни дамдаги сербиялик мураббийи Никола Лазаревич эгаллаши кутилмоқда.
Лазаревич мавсум сўнгида навоийликлар сафини тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Бақоев хизматига эса Суперлига клубларидан қизиқишлар бор.
Фикрлар