Улуғбек Бақоев "Қўқон-1912"га қарши ўйин олдидан ҳаяжонда эканлигини айтди

Бухоро шаҳрида бўладиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улуғбек Бақоев: - Аввало ҳамангизни чемпионат бошланаётгани билан табрикламоқчиман. Барча жамоаларга омад тилайман. Бу йил суперлигада 12 та жамоа иштирок этади, ўйлайманки барча ўйинлар шиддатли ва қизиқарли ўтади. Мухлислар чиройли ўйинлар гувоҳига айланишади.

Бугун биринчи ўйин, ҳаммамиз инсонмиз, ҳаммада бироз ҳаяжон бор. Ўз уйимизда ўйнаймиз. Футболчиларни психологик жихатдан яхши таёйрлашга ҳаракат қилдик. Битта йўқотиш бор, Эргаш Исмоилов жароҳати боис бугун майдонга туша олмайди.

Қўқон жамоасини яхши биламан, жудаям тартибли ўйин кўрсатадиган, юқори мақсадларни кўзлайдиган жамоа. Уларни бир нечта ўртоқлик ўйинларини кўрдик. Жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Бугун оғир ўйин бўлади. Иккала жамоага ҳам омад тилайман. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Майдонга эса фақат ғалаба учун тушамиз.

Баҳодир Насимов: - Ҳаммани футбол байрами билан табриклайман. Мақсадларимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бугун ҳам шу мақсадда майдонга чиқамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!