Улуғбек Ҳошимов: "Қийин ғалаба қозонганимиз ўз устида ишлашимиз учун мотивация бўлади"
Ўзбекистон U-23 ҳамда Туркманистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда вакилларимиз қийинчилик билан бўлса-да, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни фаол ўтказа олган гол муаллифи Улуғбек Ҳошимов беллашувдан кейин қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз биринчи ўйин қолганларга қараганда қийин бўлишини билардик. Ғалаба қозонганимизга қарамай, яхшироқ ҳисобдаги натижага лойиқ эдик.
Мен ёмон ўйнадик, дея олмайман. Бу биз учун дарс бўлди. Келгуси баҳсларда яхшироқ натижа қайд этамиз.
Мақсадимиз - доим олдинга интилиш. Мураббий мени чақириб, "сен қиладиган ягона иш - гол уриш", - деди.
Туркманистонга қарши 3 очко олганимиз муҳим. Қатар ва Эрон билан бўладиган ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Қийин ғалаба қозонганимиз ўз устида ишлашимиз учун мотивация бўлади", - деди "Нефтчи" ярим ҳимоячиси.
Фикрлар