Улуғбек Рашитов - Токио-2020 чемпиони!

Ўзбек спорти учун узоқ кутилган воқелик юз берди. Аниқроғи, ўзбекистонлик таэквондочи илк бор Олимпия ўйинларида медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида -68 кг вазн тоифасида курашда иштирок этган ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов олтин медалга сазовор бўлди.

Рашитов ғолиблик йўлида Сейду Мофана (Мали), Ли Дэ Хун (Жанубий Корея), Мархашем Хусайни (Эрон), Неджат Хусич (Босния ва Герцеговина) ва Брэдли Синден (Буюк Британия) каби маҳоратли спортчиларни енгди.

SPORTS.uz портали жамоаси номидан Улуғбек Рашитов ва унинг яқинларини ушбу олтин медаль билан самимий табриклаймиз. Ғалабаларинг бардавом бўлсин, Улуғбек!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/07/2021 20:56
Дастлабки олтин медал муборак бўлсин. Шундай спортчи иқтидорни тарбия қилган ота-онасига ва мураббийларига минг раҳмат. Эни медаллар давомли бўлсин ва бошқа спорт турларида ҳам насиб этсин медаллар олиш.