
Умар Кремлёв IBA нинг асл мақсадларини ошкор қилди
IBA раҳбари Умар Кремлёв Халқаро бокс ассоциациясининг ўз олдига қўйган мақсадлар ҳақида гапирди.
"IBA турнирлар географиясини кенгайтиришда давом этади. 2025 йилда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Сербияда ўтказдик ва июль ойи бошида эркаклар ўртасидаги бўлажак жаҳон чемпионати мезбонлигини эълон қиламиз. Бироқ бизнинг стратегик мақсадимиз Россияни дунёдаги асосий бокс майдонига айлантиришдир. Биз Россияда бир нечта муҳим турнирлар ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз” - деди Кремлёв.
Фикрлар