Умар Кремлёв IBA президентлигига қайта сайланди
Халқаро бокс ассоциацияси - IBAнинг амалдаги президенти Умар Кремлёв ўз лавозимида қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Истанбулда ташкил этилган президентлик сайловида у ўз лавозимига қайта сайланди.
Аввалроқ ушбу лавозим учун унга Нидерландия вакили Борис ван дер Ворст рақобат қилиши кутилганди. Бироқ, сайловга бир неча кун қолганида унинг номзоди сайловдан олиб ташланди. Сабаби - у бошқа бокс ташкилоти аъзоси ҳам ҳисобланади.
Фикрлар