Умар Нурмагомедовни нокаут қилган Сонг Ядонгга "визов" ташланди

  • 08.09.2026 18:37
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўтган йили техник қарор билан Сонг Ядонгдан мағлуб бўлган Генри Сеҳудо RAF лигасида хитойлик жангчидан қасос олмоқчи.

"Ядонг билан жон деб курашган бўлардим. У "Real American Freestyle" мусобақасида иштирок этишни хоҳлаётганини биламан ва уни бу ерда мамнуният билан кутиб қоламан.

Хуллас, Сонг, сенга хабарим бор, қўрқоқ. Маямидаги турнирга тайёргарлик кўриш учун икки ҳафта вақтинг бор. Мен буни ҳозирнинг ўзидаёқ ошкор айтяпман. Гап-сўзлар ҳеч нарсага арзимайди. Чақириқни қабул қил ва шартномани имзола!" - деди америкалик "MMA Junkie" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Сеҳудо охирги бор UFC да Пайтон Телботтга қарши октагонга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!