Умар Нурмагомедовнинг танилиши осон, чунки...
Ўта енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Мераб Двалишвили (18-4) россиялик Умар Нурмагомедов (18-0) ҳақида гапирди.
“Умар ҳозирча камарга муносиб эмас. У фақат кучли 15 таликдаги 1 та жангчини енгди холос. Бу йигитнинг фамилияси машҳур. Шу боис ҳам унинг танилиши осон кечмоқда. Бироқ менимча, Умарнинг ўрнига Дейвисон Фигейредога чемпионлик жангини бериш керак” , - дея Мерабнинг сўзларини келтирди MMA Mania.
Эслатиб ўтамиз, “UFC 306”да Мераб Двалишвили Шон О’Мэллини мағлуб этиб, чемпионга айланди.
Фикрлар