Умид Аҳмаджонов Омон Ғофуровнинг ПФЛдан кетиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил якунларига бағишлаб SPORTS.uz портали муҳбирларига интервью берди. У суҳбат давомида барчани қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Ҳусусан, Омон Ғофуровнинг ПФЛдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ҳам ойдинлик киритди.

- Шунингдек, ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг бошқа ишга ўтиши борасида ҳам гап-сўзлар чиққанди. Бу ҳақиқатга мос тушадими ёки...

- Агар Омон Ғофуров ҳали ҳам ўз ўрнида ишлаётган бўлса, демак бу ҳақиқатга мос тушмаётган экан.

Умид Аҳмаджонов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!