Умида Омонова рапид шахмат бўйича жаҳон чемпиони!
6-8 июнь кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида рапид шаҳмат бўйича Жаҳон кадетлар ва ёшлар мусобақаси бўлиб ўтди. Қувонарлиси, 11 турда 10 очко жамғарган ўзбекистонлик WFM Умида Омонова 18 ёшгача бўлган қизлар гуруҳида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 8 ёшгача бўлган қизлар гуруҳида иштирок этган Собирова Мумтозбегим 8 очко жамғариб, "World Cadet & Youth Rapid Championships 2023" мусобақасининг кумуш медали совриндори бўлди.
Фикрлар