Уммонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Эктор Купер ва Одил Аҳмедов иштирок этади

Хабарингиз бор эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Осиё кубогидаги юришини бошлайди.

Бугун Уммонга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер билан бирга жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этади.

Шундан сўнг соат 16:00дан 17:00гача ўйин олди расмий машғулоти ўтказилади.

Матбуот анжумани маҳаллий вақт билан соат 15:15дан 15:45гача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  – Уммон учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!