Умтити "Барса"га ёрдам беришни хоҳламаяпти
“Барселона”нинг марказий ҳимоячиси Самюэль Умтити клуб раҳбарияти билан можаро арафасида турибди.
Sport.es хабарига кўра, 28 ёшли франциялик футболчи бошқа жамоага ўтишни мунтазам равишда рад этиб келмоқда ва ўз навбатида бу "кўк-анорранглилар" раҳбариятининг ғазабини келтирмоқда.
Таъкидлаш керакки, Умтити мавсум аввалида 5 та таклифни рад этиб, ўзига “Барса”да яна бир имконият беришларини сўраган эди. Аммо у биринчи даврада ўзини кўрсата олмади.
"Барселона" эса янги футболчиларни олиб келиш учун иш ҳақини тушириши керак. Умтити бу масалада клубга ёрдам беришга шошилмаяпти.
Тахминларга кўра, "ЖЧ-2018" ғолиби Чемпионлар лигаси иштирок этадиган клубдан таклиф кутмоқда.
Фикрлар