Умтити "Барселона"дан кетиши мумкинлигини айтди
"Барселона" клуби ҳимоячиси Самуэль Умтити агар етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаса жамоадан кетиши мумкинлигини айтди.
“Келажакда нималар бўлишини ҳеч қачон билмайсан. Мен жоним билан фаолиятимни “Барселоана”да якунлаган бўлардим, аммо, мен ҳали ёшман ва совринлар ютишим керак”, - дейди франциялик футболчи.
Маълумот учун, 26 ёшли Умтити “Барселона” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар