Умтити қачон сафга қайтиши маълум бўлди
“Барселона” клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити жароҳатидан тўлиқ соғайиш арафасида турибди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи ФИФА кунлари якунлангач “Барселона” сафига бориб қўшилади.
Таъкидлаш керакки, каталонияликлар кейинги ҳафтада Ла Лига доирасида “Эйбар”га қарши баҳс олиб боришади ва Умтити айнан мана шу ўйинда маълум муддат майдонда ҳаракат қилиши мумкин.
“Барселона” раҳбарияти эса ноябрь ойидан бошлаб Умтитининг асосий таркиб учун кураш олиб боришига умид қилмоқда.
Фикрлар