Умтити учун курашга "Арсенал" ҳам қўшилди
Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсумлар оралиғида "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитини ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатмоқда.
Ўз навбатида каталонияликлар ҳам тез-тез жароҳат олаётган Умтитини сотиб юборишга тайёр. Бундан ташқари, “кўк-анор ранглилар” ёзда унинг позициясига “Аякс”дан Маттейс де Лигтни сотиб олишни режалаштиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Умтити “Барселона”дан кетмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга шунингдек "Манчестер Юнайтед"дан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, 25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. У ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар