Унаи Эмери Европа лигасини 5-марта ютди
“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери фаолиятидаги навбатдаги йирик ютуққа эришди.
Испаниялик мутахассис қўл остидаги жамоа Европа лигаси финалида “Фрайбург”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.
Шу тариқа, Эмери ушбу мусобақада 5-марта ғолиб бўлди.
У бунгача “Севилья” билан кетма-кет уч марта — 2014, 2015 ва 2016 йилларда Европа лигасида зафар қучган эди. Шунингдек, 2021 йилда “Вильярреал” билан ҳам ушбу совринни қўлга киритган.

Фикрлар