Унаи Эмери: Умид қиламанки, Пепе "Ньюкасл"га қарши ўйингача тикланади
"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг энг қиммад хариди Николя Пепе янги мавсумнинг илк турига қадар тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берди.
— Пепе биз билан 2 кун машғулотлар ўтказди ва биз унга "Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишдан кўра ўзи ёлғиз шуғуллангани яхши деган қарорга келдик. Умид қиламанки, у янги мавсумнинг илк учрашуви "Ньюкасл"га қарши баҳсга қадар тайёр бўлади, - деди мураббий.

Маълумот ўрнида, "Ньюкасл" - "Арсенал" ўйини 11 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар