Уни фақат Рангник кўндириши мумкин
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзда жамоанинг нозик нуқталарини янги футболчилар билан кучайтириш учун ҳозирдан таклиф қилинадиганлар рўйхатини шакллантириб бормоқда.
Маълумотларга кўра, манчестерликлар “Лейпциг” ҳимоячиси Норди Мукиелега ҳам эътибор қаратмоқда. 24 ёшли франциялик футболчини олишда манчестерликлар жамоани бошқараётган Ральф Рангникдан фойдаланишни режалаштирган.
Норди Мукиеле Бундеслига клубига ўтгунга қадар ўз юртида “Лаваль” ва “Монпелье” шарафини ҳимоя қилган. Истеъдодли ҳимоячи 2018 йилдан бери “Лейпциг” сафида тўп тепмоқда ва ёзда жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Фикрлар