Уни ҳайдаб хато қилманг! Гвардиола рақиб жамоадаги ҳамкасбини ҳимоя қилмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола  Англия лигаси кубоги учрашувида “Арсенал”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин, рақиб бош мураббийи Микель Артетани ҳимоя қилиб чиқди.

- Артетани бўшатиш катта хато бўлади. Унга ишонишда давом этиш керак. Албатта, натижаларга қаралади. Лекин мен Микелни узоқ йиллардан бери биламан ва у савияли мураббий эканига ишонаман. У “Арсенал”ни қабул қилиб олганига кўп бўлгани йўқ ва унга имконият бериш лозим. Ўтган мавсумда иккита совринни ютганини унутманг, - деди Гвардиола.

Артета “канонирлар”ни ўтган йилнинг ярмидан бошқара бошлади. Жамоа унинг қўл остида Англия кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Янги мавсумда эса “тўпчилар”нинг ўйини қовушмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!