Уни қадрлаймиз, лекин... “Реал” Родри бўйича режасини ўзгартирди

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича бир тўхтамга келди.

AS нашри хабарига кўра, “Қироллик клуби” испан футболчининг маҳоратини юқори баҳолайди, аммо ёзги трансфер ойнасида Родрини сотиб олишга уриниб кўрмайди.

Жорий мавсумда Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси 2024 йилда олган жиддий жароҳатидан тикланиб, яна юқори спорт формасига қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Родри барча мусобақаларда “Манчестер Сити” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt статистик портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

Айни пайтда “Манчестер Сити” раҳбарияти Родри билан ҳамкорликни узайтириш масаласида келишиб олишга ҳаракат қиляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!