Уни яна "Барселона"га қайтаришмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара яна Ла Лигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли футболчига “Барселона”дан қизиқишлар мавжуд. Унинг жамоага қайтишига шахсан “кўк-анор ранглилар” ижрочи директори Хавьер Бордас хоҳиш билдирмоқда.

Алькантара учун “Барса” бегона эмас. У 2008-2013 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Сўнгра, “Бавария”га ўтган.

Ҳозирда мюнхенликлар ҳам у билан келишувни узайтиришни хоҳлашмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!