Унинг тактикаси менга тўғри келмади!
“Челси”да ишлари юришмай, жамоани тарк этган Тимо Вернер ўз юртига қайтиб, “Лейпциг” жамоаси сафига қўшилди.
Бундеслига клуби бу трансфер учун “аристократлар”га 25 миллион фунт тўлашига тўғри келди. Германиялик ҳужумчи янги жамоага ўтганидан кейин собиқ устозининг тактикаларини танқид қилди.
+- Мен учун энг муҳими – футболдан баҳра олиш. Албатта, мен “Челси”да катта ютуқларга эришдим. Лекин кейинги пайтда мунтазам ўйнамаганим учун футболдан роҳат ололмай қолдим.
Ўйлашимча, бош мураббий Томас Тухелнинг тактикалари менга тўғри келмади. Шунинг учун ҳам янги қадам ташлашга қарор қилдим. Мен кўпроқ ўйнайдиган ёшдаман.
Ҳақиқатан мен “Челси”да илгари кўрмаган катта ютуқларга эришдим ва бу жамоа мен учун доимо аҳамиятли бўлиб қолади. Жамоадошларим билан мулоқотларни давом эттириб туради, - деди Тимо Вернер.
Фикрлар