"Уотфорд" устози АПЛнинг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди

"Уотфорда" клуби бош мураббийи Хави Грасия якунига етган август ойида Англия премьер-лигасининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Гарсия бошчилигидаги “Уотфорд” мавсумнинг дастлабки 4та турида 100 фоизлик натижа кўрсатиб, мусобақа жадвалида "Ливерпуль" ва "Челси" билан бир ҳил 12 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг энг яхши футболчиси деб “Тоттенхэм” аъзоси Лукас Моура топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!