Упамекано учун "Челси" ҳам курашга қўшилди
"Челси" ҳам "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайот Упамекано учун курашга қўшилди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, "аристократлар" 22 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи. Айтиш лозимки, Упамеканонинг товон пули 45 миллион еврони ташкил этади.
"Челси" Дайотни яқин келажакда жамоадан кетиши мумкин бўлган Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен ва Фикайо Томори ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.
Упамекано учун “Челси”дан ташқари "Арсенал", "Бавария", "Барселона", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Дайот Упамекано жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар