Упамекано учун курашда

"РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайот Упамекано фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг ёзишича, “канонирлар” 21 ёшли футболчини 33 миллион евро эвазига сотиб олишга жуда яқин туришибди. Таъкидлаш керакки, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Бундан аввалроқ, Упамеканога "Барселона", "Бавария" ва "Челси" клубларидан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)