Урганч бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

  • 22.11.2020 11:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонда бокс мусобақалари давом этади. Пойтахтимизда ўтказилган кетма-кет мусобақалардан сўнг мезбонлик навбати Хоразмга етиб келди.

Аниқроғи, 23 ноябрь кунидан бошлаб кўхна Урганч шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади.

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 300 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп усталари 10 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Беллашувлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!