Уругвай терма жамоаси аъзоси рус клубига ўтишга яқин турибди

"Пеньяроль" клуби ва Уругвай терма жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Жованни Гонсалес фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport24 хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Зенит” 26 ёшли футболчини тез орада ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Боиси, Гонсалеснинг "Пеньяроль" клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли, Жованни питерликлар сафига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Жованни Гонсалес жорий мавсум "Пеньяроль" сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 2019 йилдан буён Уругвай терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!