Уругвайлик футболчи оғир касаллик сабаб вафот этди
Уругвайлик ҳимоячи Хуан Искерьдо Либертадорес кубогининг "Насьонал Монтевидео" - "Сан-Паулу" ўйинидаги юрак тўхтаб қолиши натижасида вафот этди.
Аритмия касаллиги туфайли содир бўлган юрак хуружи 23 август куни ўйин вақтида содир бўлган. Футболчи кутилмаганда ҳушини йўқотган. Шундан сўнг, дархол касалхонага ётқизилиб, бир қанча даво чоралари қилинди. Шифокорлар унинг ҳаёти учун бир неча кун курашдилар. Аммо охир-оқибат Изкерьдо вафот этди.
Қайғули ҳодисага яна бир фожеа қўшадиган нарса - ҳимоячининг ўлимидан атиги бир неча кун олдин фарзандли бўлганлиги эди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи деярли бутун фаолиятини Уругвайда ўтказган. Сўнгги икки йилдан бери эса, "Насьонал"да ўйнаб келаётган эди. У жорий мавсум клуб сафида умумий 23 та ўйин ўтказиб, битта гол урганди.
Фикрлар