Уругвайлик ярим ҳимоячи 3 ойга сафдан чиқди
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур АПЛ доирасида "Борнмут"га қарши учрашувда (2:3) жароҳат олди.
Лондон клубининг хабар беришича, 28 ёшли уругвайлик футболчи соннинг орқа қисмида жарроҳлик амалиётини ўтказган.
Журналист Бен Жейкобс маълумотларига кўра, Бентанкурнинг тикланиш жараёни тахминан уч ойни ташкил этади.
Жорий мавсумда Родриго Бентанкур АПЛда 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлган.



Фикрлар