Беларуслик Виктория Азаренко “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ очиқ чемпионатида финалида ўйнайдиган бўлди. Бу теннисчи йил бошида катта спортдан кетишни режалаштирган эди.

Бу йилги АҚШ очиқ чемпионатида Азаренко фаолиятида илк бор машҳур теннис юлдузи Серена Уильямсни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бунга етти йил вақт керак бўлди. Ярим финал учрашувида 1:6, 6:3, 6:3 ҳисоби қайд этилди.

Иккинчи ярим финалда япониялик Наоми Осака мезбонлар вакиласи Женнифер Брэдидан 7:6, 3:6, 6:3 ҳисобида устун келди.

АҚШ очиқ чемпионати финали америкалик теннисчиларсиз ўтади ва бош соврин учун Азаренко Осака билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)