US Open Анжелик Кербер учун эрта якунланди
Ads

Германиялик теннисчи Анжелик Кербер "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open"нинг иккинчи даврасига чиқа олмади.

Анжелик турнирнинг биринчи даврасида франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқиб, якунда 5:7, 6:0, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа иккинчи даврага йўл олган К.Младенович, энди иккинчи даврада ҳамюрти Фиона Ферро билан куч синашади.