Усэйн Болт: Сульшер жуда ювош. У ўзгариши керак

Таниқли спринтер Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед”нинг ашаддий ишқибози эканини кўпчилик билса керак. Ямайкалик спортчи “қизил иблислар”нинг бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Сульшер “Манчестер Юнайтед”ни совринлар сари етаклай оладими? Албатта, агар у ўзгарса. У жуда ювош. У ҳеч қачон футболчилар ҳақида ёмон гапирмайди, ҳатто улар яхши ўйнамаган бўлсалар ҳам. Бу ягона сабаб.

Агар Сульшер ўзгариб, футболчиларга босим ўтказа бошласа ва яхши ўйнамаган пайтда уларга танбеҳ берсагина, у қолиши керак”, - деди Болт.

УЕФА Европа лигасида курашни давом эттираётган МЮ айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!