Ушбу ёзнинг энг катта трансферларидан бири амалга ошадими ёхуд Осимхен атрофида нималар бўлмоқда?

Анча вақтдан бери "Наполи" Виктор Осимхен трансферидан катта пуллар ишлаб олишни ўз олдига мақсад қилиб келади. Клуб унга 110 миллион евролик товон пули белгилаган ва ҳеч қандай жамоа билан музокаралар олиб боришни истамади.

Қарор қабул қилинган: Ким футболчини ўз таркибида кўришни истаса, 110 миллион еврони неаполликлар ҳисобига ўтказиб бериши керак бўлади. Ҳужумчини қўлга киритишни бошқа иложи йўқ. Бу эса Осимхенни сотиб олишни қийинлаштирди ва Европадан ёз давомида ҳеч ким таклиф билан чиқа олгани йўқ. Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолганидан эса иккита клуб бу трансфер устида фаол ишламоқда.

Victor Osimhen - профиль игрока 24/25 | Transfermarkt

"Челси"

Ҳатто "Аристократлар" ҳам уни айни пайтда сотиб ололмайди. Лондон клуби Викторни харид қилиш мажбурияти билан ижарага олишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозир клубдан Италияга агентлар етиб келишган ва "Наполи" билан фаол музокаралар олиб боришмоқда. Шу билан бирга, улар Осимхен билан маошни ҳам келишиб олишга ҳаракат қиляпти. Агарда раҳбарият билан келишув амалга ошса, футболчининг "Челси"га трансфери катта эҳтимо билан ўхшаган бўлади. 

Chelsea set to miss out on Victor Osimhen as Al-Ahli close in on €65m  transfer agreement with Napoli | Goal.com Nigeria

"Ал-Аҳли"

Риёддан ҳам агентлар Италияда бўлиб туришибди ва улар билан ҳам тўғридан-тўғри музокаралар кетмоқда. Саудияликларнинг таклифи 68 миллион еврога тенг. Бу "Наполи"ни қониқтиради. Сабаби, айни пайт клуб 110 миллион евро талаб қиладиган аҳволда эмас. Футболчига эса 4 йиллик шартнома ва 160 миллион евролик маош таклиф қилинди. "Ал-Аҳли" биринчи италияликлар, кейин эса 25 ёшли ҳужумчи билан келишиб олишни мақсад қилган. 

Napoli's Victor Osimhen All But Confirms Imminent Summer Departure

"Наполи"га энди фарқи йўқ. Жамоа Осимхен ўрнига Ромелу Лукакуни олиб келди. Бу трансфер учун "Челси"га 30 миллион евро тўланди ва страйкер билан 3 йиллик битим имзоланди. Антонио Конте собиқ шогирдини Викторга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!