Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Усик Деонтей Уайлдерни жангга чорлади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Александр 12 октябрь куни супер оғир вазнда дебют қилади.

Биринчи оғир вазн тоифасидаги мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усик супер оғир вазн тоифасидаги WBC чемпиони Деонтей Уайлдерни жангга чорлади.

Усик 12 октябрь куни АҚШ нинг Чикаго шаҳрида супер оғир вазн тоифасида дебют қилади. Унга америкалик Чазз Уизерспун рақиблик қилади.

“ Деонтей Уайлдерни жангга чорлайман. Мен у билан ўзи туғилиб ўсган шаҳрида жанг қилишга тайёрман. У бирорта раундда ғалаба қозона олмайди. Мен супер оғир вазн тоифасида энг зўриман”,- деди Усик. Бу борада Boxing Hyре хабар бермоқда.

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ