Усмонали Исмоналиев: "Ўткир Юсупов дарвозасига гол урганимда ҳимоячиларни айби кўпроқ деб ўйлайман"

Суперлиганинг 20-тури ёдда қоларли ўйинларга бой бўляпти. “Бунёдкор”нинг “Навбаҳор”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани фикримизга мисол бўла олади.

Ўша беллашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Усмонали Исмоналиев ҳам мухлисларда яхши таассурот қолдирди. У яна бир бор Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди.

Илгари “Андижон”да ўйнаб юрганида ҳам “Навбаҳор”га қарши баҳсда Юсуповни ожиз қолдирганди ва жамоаси ютганди. Бу сафар ҳам Усмоналиев яна наманганликлар дарвозасига гол урди, жамоаси эса муҳим уч очкони қўлга киритди. Мазкур футболчи Sports.uz сайти учун таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бу қийин ўйин бўлиши кутилганди. Шунга қарамасдан бизга очко жуда ҳам зарур бўлган учрашув эди. Чунки очколар борасида биздан пастдаги клублар деярли етиб олганди. Юқоримизда турган жамоалар ҳам яна олдинга ўтиб кетаётганди. Шунинг учун “Навбаҳор”га қарши беллашув жамоамиз учун ниҳоятда зарур эди. Рақиб “Навбаҳор” эмас, балки бошқа клуб бўлганида ҳам шунақа “настрой”да тушардик. Кескин баҳсларга бой ўйинга айланди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги ўйинларда ҳам шунақа тайёргарлик билан ўйнаймиз.

Ўткир Юсупов менимча ҳозир терма жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабони. У яхши формада. “Навбаҳор”га урган голимда рақиб ҳимоячиларини айби кўпроқ деб ўйлайман. Ундан олдинги урган голимда ҳам менимча ҳимоячиларни хатоси бўлганди. Доим мана шундай кучли рақиб – “Навбаҳор”га қарши учрашувда гол уриб ютишни хоҳлайман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деб умид қиламан. Голимга хоҳиш ва иштиёқ сабабчи деб ҳам ҳисоблайман”, - деди Исмоналиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
03/10/2022 10:11
Балли Усмонали арманлар жамоасига гол урганинг учун рахмат фак,ат насафга бу йилча гол урмай тур насаф чемпион бу'лволсин