UZ Football Awards. “Энг яхши ёш футболчи” соврини учун номзодларнинг якуний учлиги эълон қилинди (Фото)
Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади.
UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар номинациялар бўйича номзодларни эълон қилиб бормоқда. Энди эса бу йил Ўзбекистоннинг “Энг яхши ёш футболчиси” совринига номзодларнинг кучли (якуний) учлиги билан танишинг:
• Ҳожимат Эркинов (Ўзбекистон миллий ҳамда U-23 терма жамоаси ва “Пахтакор”)
• Диёр Холматов (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва “Пахтакор” )
• Ҳусаин Норчаев (Ўзбекистон миллий ҳамда U-23 терма жамоаси ва “Насаф”)
Энг кўп овоз тўплаган ғолиб номи йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Фикрлар