"Uzbekistan Judo Tour" мусобақасида ғолиб аниқланди

  • 28 ноябрь, 18:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги "Ёшлик" аренаси мезбонлик қилган "Uzbekistan Judo Tour" мусобақаси ўз якунига етди.

Tecno

Тўртта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари дзюдочилари етакчилик қилишди. Якунда ҳар икки жамоа 2 тадан вазнда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Азизбек Авазмуродов ва Рифат Худаков пойтахтликлар, Муроджон Йўлдошев ҳамда Ширинжон Юлдашева эса мезбонлар сафида олтин медалга эга чиқди. Кумуш медаллар ҳам бир хилда бўлди - 1 тадан. Фақат битта бронза медалининг кўплиги Хоразм вилояти дзюдочиларининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.  

Кучли учликка сўнгги пайтларда мамлакат миқёсидаги мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олаётган Жиззах вилояти жамоаси якун ясади. Саккизта иштирокчи жамоадан еттитаси камида битта медал қўлга киритгани рақобат қай даражада юқори бўлганини тасдиқламоқда. 

-70 кг вазн тоифаси:
1. Ширинжон Юлдашева (Хоразм)
2. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)
3. Нигина Сапарбаева (Хоразм) 
3. Фарангиз Хожиева (Хоразм)

-81 кг вазн тоифаси: 
1. Муроджон Йўлдошев (Хоразм)
2. Обидхон Номонов (Наманган) 
3. Нодир Мавлонбердиев (Хоразм)
3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)

-90 кг вазн тоифаси:
1. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)
2. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)
3. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри) 
3. Жасур Мажидов (Қашқадарё) 

+90 кг вазн тоифаси:
1. Руфат Худаков (Тошкент шаҳри)
2. Исломбек Равшанқулов (Тошкент шаҳри) 
3. Амир-Саид Жейлиев (Тошкент вилояти) 
3. Баҳром Саидов (Бухоро)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!